Ру En O'z
15 Ноябрь 2023 1306

Боксчиларимиз мухлисларимизни қўллаб-қувватлашга чорлашди

17 ноябрь куни “Ҳумо арена”да ўтадиган профессионал бокс оқшоми олдидан матбуот анжумани ташкил этилди. Унда Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC) президенти Маурисио Сулаймон, Ўзбекистон профессионал бокс федерациясининг биринчи вице-президенти Ғофур Раҳимов, юртимизда меҳмон бўлиб турган жаҳон бокси юлдузи Эвандер Холифилд, 2 кундан сўнг рингга кўтариладиган боксчилар ва ОАВ ходимлари иштирок этишди. 

Тадбирда Маурисио Сулаймон WBC нинг 61-конвенцияси юқори савияда ўтказилаётганини таъкидлаб, бўлажак жангларда боксчиларга омад тилади. Ўз навбатида, ҳамюртларимиз билдирилган ишончни оқлашга ваъда беришди. Хусусан, Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони Баҳодир Жалолов Париж-2024 Олимпиадасидан сўнг бор эътиборини WBC чемпионлик камарини қўлга киритишга қаратишини билдирди. Шунингдек, барча мухлисларни бўлажак оқшомда боксчиларимизни қўллаб-қувватлашга чақирди. 

Тадбир давомида журналистлар боксчиларимизнинг тайёргарлиги, уларнинг келгуси режалари ва рақиблари ҳақидаги қизиқарли саволларига атрофлича жавоб олишди.

Text to speech