14 Ноябрь 2023
767
"Классик" курашчиларимиз Беларусдаги халқаро мусобақада иштирок этишди
Айни кунларда юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Беларус Республикасида халқаро ўқув-машғулот йиғинида иштирок этмоқда. Спортчиларимиз йиғин доирасида Олимпиада чемпиони Олег Караваев хотирасига ташкил этилган халқаро мусобақада иштирок этишди.
Қизиқарли беллашувларга бой баҳсларда курашчиларимиз 1 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медалларига сазовор бўлдилар. Терма жамоамиз Беларусдаги машғулотларни 28 ноябрга қадар давом эттиради. Халқаро турнирда шоҳсупага кўтарилган курашчиларимиз билан танишинг:
Олтин медаль:
-72 кг: Абдулло Алиев
Кумуш медаль:
-55 кг: Жасурбек Ортиқбоев
-72 кг: Аброр Атабаев
Бронза медаль:
-63 кг: Исломжон Баҳромов
-72 кг: Маҳмуд Бахшуллоев
-82 кг: Муҳаммадқодир Расулов