13 Ноябрь 2023
925
Конкур бўйича навбатдаги мусобақада ғолиблар аниқланди
Пойтахтимиздаги “Универсал Ҳорсес Стаблес” от спорти клубида конкур бўйича “Узбекистан Глобал Тоур 2023" мусобақасининг бешинчи тур баҳслари ўтказилди. Мазкур босқич от спорти фидойиси Мираҳмат Одилов хотирасига бағишланди.
Қизиқарли кечган беллашувларда Абдушукур Собиржонов (“Fortes De Myuz” лақабли отда) «А», Амиржон Қосимжонов («Governor») «E», Жавоҳир Дилхушев («Novella») «С», Алишер Эркинов («Etos») «B», Дилшод Шокиров (“Alonso 43") «D» тоифасида ғалаба қозонди. Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан тақдирланишди.