13 Ноябрь 2023
789
Канада йирик ҳисобда мағлуб этилди
U-17 Жаҳон чемпионати
Ўзбекистон 3 - 0 Канада
Голлар: Р. Чукву (автогол) 22ʼ, А. Саидов 24ʼ, 81ʼ.
Футбол бўйича Ўзбекистон U-17 терма жамоаси жаҳон чемпионатининг иккинчи турини муваффақиятли ўтказди. «В» гуруҳидан ўрин олган ҳамюртларимиз ҳозиргина якунланган учрашувда Канада жамоасини йирик 3:0 ҳисобида мағлуб этишди. Энди ёш футболчиларимиз ҳал қилувчи баҳсни 16 ноябрь куни испаниялик тенгқурларига қарши ўтказишади.