Ру En O'z
13 Ноябрь 2023 923

Гандболчи қизларимиз халқаро мусобақада ғалаба қозонишди

Тошкентда гандбол бўйича “Women's IHF Trophy - Asia Continental Phase” турнири ўз якунига етди. 17 ва 19 ёшгача бўлган қизлар ўртасида ташкил этилган мусобақанинг ҳар икки ёш тоифасида кечган баҳсларида ҳамюртларимиз ғалаба қозонишди.

Айлана тизимида кечган турнирнинг сўнгги беллашувида ўсмирларимиз Бангладеш жамоасини 38:15, ёшларимиз эса Гонконгни 46:27 ҳисобида доғда қолдиришди. Қайд этиш жоиз, мазкур муваффақият ҳар икки жамоамизга Womenʼs IHF Trophy турнирининг қитъалараро босқичида иштирок этиш имконини тақдим қилди. Унда ғалаба қозонган жамоалар эса ўз ёш тоифаларида жаҳон чемпионати йўлланмасига эга бўлишади.

Text to speech