12 Ноябрь 2023
851
Оғир атлетикачиларимиз навбатдаги йиғинда
Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини олиб бормоқда. Чирчиқ шаҳридаги базада ўтказилаётган йиғинга эркаклар ва аёллар терма жамоамизнинг асосий ва захира спортчиларидан иборат 20 нафар спортчи жалб қилинган.
Машғулотлар 4-14 декабрь кунлари Қатарда бўлиб ўтадиган рейтинг мусобақасига тайёргарликнинг асосий босқичларидан ҳисобланади. Мураббийлар штаби йиғинда атлетларнинг жисмоний тайёргарлиги ва техник ҳаракатларини кучайтиришга кўпроқ эътибор қаратмоқда.