12 Ноябрь 2023
939
Илк бор самбочи қизларимиз жаҳон чемпионатида ғалаба қозонишди
Айни кунларда Арманистон пойтахти Ереван шаҳрида самбо бўйича катталар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Бугунга келиб, Ўзбекистон терма жамоаси 2 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалларига сазовор бўлди.
Қайд этиш жоиз, ҳар икки олтин медаль қизларимиз ҳисобига ёзилди. Аҳамиятли томони, бу самбочи қизларимизнинг катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатларида қўлга киритган илк олтин медаллари ҳисобланади. Айни пайтгача шоҳсупага кўтарилган спортчиларимиз:
Олтин медаль:
-50 кг: Гулсевар Ўроқова
-59 кг: Ибодатхон Агожонова
Кумуш медаль:
-79 кг: Фурқат Рўзиев
Бронза медаль:
-71 кг: Сарбон Эрназаров
-58 кг: Лутфилла Сайдаматов (жанговар самбо)
-64 кг: Муҳаммадали Саъдуллаев (жанговар самбо)