Ру En O'z
11 Ноябрь 2023 914

Бўстонлиқдаги “Ёшлар ва спортчилар боғи”га 2500 туп дарахт экилди

Айни кунларда юртимизнинг кўплаб ҳудудларида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт ва бута кўчатларини экиш бўйича катта ҳажмдаги ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Бугун спортсевар ёшлар ҳам ушбу лойиҳага ўз ҳиссаларини қўшишди.

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Миллий Олимпия ҳамда Паралимпия қўмиталари ҳамкорлигида Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида “Ёшлар ва спортчилар боғи” барпо қилинмоқда. Бугун ҳудудда кузги дарахт экиш мавсумидан унумли фойдаланган ёшлар “Оммавий кўчат экиш” акциясида иштирок этишди.

Тадбирда Адҳам Икрамов бошчилигидаги Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг мутасаддилари, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Миллий Паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Ташходжаев, МОҚ раиси ўринбосари Шерзод Ташматов, Тошкент шаҳри ва вилоятининг таниқли спортчилари, фаол ёшлар қатнашишди. Маросимда сўз олган расмийлар мамлакатимиздаги яшил ҳудудлар майдонини кенгайтириш, давлатимиз раҳбарининг бу борадаги ташаббуслари экологиямиз учун қанчалик муҳим эканини таъкидлашди.

Бугун “Ёшлар ва спортчилар боғи” учун ажратилган 20 гектар майдонга 2500 туп кўчат экилди. Режага кўра, лойиҳа давомида жами 10 минг туп дарахт экилиши кўзда тутилган.

Text to speech