11 Ноябрь 2023
885
Иорданияда қатнашган барча таэквондочиларимиз шоҳсупага кўтарилишди
Таэквондо WT бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Иорданиянинг Амман шаҳрида ташкил этилган Бутунжаҳон таэквондо федерацияси президенти кубоги учун мусобақасида ўз иштирокини якунлади. Унда қатнашган 5 нафар юртдошларимизнинг барчаси шоҳсупага кўтарилди.
Иккинчи кун баҳсларида Шуҳрат Салаев -80 кг, Светлана Осипова эса +73 кг вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритди. Шу тариқа, спортчиларимиз мазкур мусобақада 2 та кумуш ва 3 та бронза медалларига сазовор бўлишди.
Кумуш медаль:
-74 кг: Жасурбек Жайсунов
-87 кг: Никита Рафалович
Бронза медаль:
-62 кг: Феруза Содиқова
+73 кг: Светлана Осипова
-80 кг: Шуҳрат Салаев