Ру En O'z
10 Ноябрь 2023 770

Таэквондочиларимиздан биринчи кунда учта медаль

Таэквондо WT бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Иорданияда старт олган Бутунжаҳон таэквондо федерацияси президенти кубоги мусобақасини муваффақиятли бошлади. Биринчи кун доирасида баҳс олиб борган 3 нафар ҳамюртимизнинг барчаси шоҳсупага кўтарилди. Жасур Жайсунов (-74 кг) ва Никита Рафалович (-87 кг) кумуш медални қўлга киритишган бўлса, Феруза Содиқова (-62 кг) бронза медали соҳибасига айланди.

Бугун ҳам катталар ўртасидаги баҳслар давом этади. Унда терма жамоамиз аъзоларидан Шуҳрат Салаев (-80 кг) ҳамда Светлана Осипова (+73 кг) даянга чиқишади. Уларнинг мусобақадаги илк рақиблари билан танишинг:

-80 кг: Шуҳрат Салаев – Тоҳир Абдулраҳмон (Ироқ) 
+73 кг: Светлана Осипова – Анахита Таваколи (Эрон) / Венгзе Ву (Хитой)

Text to speech