Ру En O'z
31 Май 2021 2213

Ханчжоу-2022, Париж-2024: Бадминтончиларимизнинг режалари муҳокама марказида

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раҳбарияти Олимпия спорт турлари бўйича федерация ва ассоциацияларимизнинг Ханчжоу-2022 Осиё ва Париж-2024 Олимпия ўйинларига олиб бораётган тайёргарлик режаларини ўрганиб чиқишда давом этади. Бугун МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов Ўзбекистон бадминтон федерацияда ана шундай режаларни муҳокама қилди. МОҚ раҳбарини федерация бош котиби Онажон Жуманиязова қарши олди. Суҳбатда, шунингдек, 3 нафар мураббий ва МОҚ мутасаддилари ҳам иштирок этишди.

Учрашув давомида Рустам Шоабдураҳмонов мамлакатимизда оммавий спорт тарғиботини бадминтон мисолида янада кучайтириш, спортчиларимиз маҳоратини ошириш бўйича ўз тавсияларини бериб ўтди. Бу борада бадминтончиларимиз учун халқаро мусобақа ва ўқув-машғулотларини йўлга қўйиш, шу асосда пухта режа ишлаб чиқиш лозимлиги, ҳукуматимиз томонидан профессионал спортдаги ютуқларни кўпайтириш учун ишлаб чиқилаётган режалар ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётгани таъкидланди.

Шунингдек, федерация мутасаддиларига Осиё ва Олимпия ўйинлари учун тузилган режаларни янада бойитиш, терма жамоаларнинг моддий техник базасини кучайтириш бўйича топшириқлар берилди. Ўз навбатида, мураббийлар томонидан айтилган камчилик ва муаммолар тингланиб, уларни бартараф этиш бўйича фикрлар билдирилди.

Text to speech