Ру En O'z
8 Ноябрь 2023 1715

Ёш каратэчиларимиз Осиё чемпионатида ўзларининг энг яхши натижаларини кўрсатишди

Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида каратэнинг WKF йўналиши бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати ўз якунига етди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси медаллар жамғариш бўйича ўзининг энг яхши натижасини қайд этди.

Ҳамюртларимиз мусобақа давомида 3 та олтин, 2 та кумуш ва 10 та бронза, жами 15 та медалга сазовор бўлишди. Қайд этиш жоиз, бу натижа куни кеча қабул қилинган “Карате (WKF) спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-356-сон Қарорида ушбу спорт турини янада ривожлантириш борасида белгиланган вазифаларнинг амалий ижроси аллақачон бошланганидан далолат беради. Мусобақада шоҳсупага кўтарилган спортчиларимиз:

Олтин медаль:
-67 кг: Абдулваҳоб Рашидов (ўсмирлар)
-54 кг: Моҳинур Тешабоева (ўсмирлар)
-61 кг: Саида Мусахонова (ўсмирлар)

Кумуш медаль:
-61 кг: Севинч Отабоева (ёшлар)
-70 кг: Бекзод Зоиров (ёшлар)

Бронза медаль:
-55 кг: Дилмурод Камолиддинов (ёшлар)
-50 кг: Шодия Зиёдуллаева (ёшлар)
-52 кг: Ҳумоюнмирзо Ҳалимов (ўсмирлар)
-57 кг: Исомиддин Каримов (ўсмирлар)
+70 кг: Сардор Баҳромов (ўсмирлар)
-47 кг: Диёра Пўлатова (ўсмирлар)
-66 кг: Моҳичеҳра Абдураимова (ўсмирлар)
-48 кг: Гулшан Алимардонова (ўсмирлар)
Абдулазиз Расулов (ката, ўсмирлар)
Йигитлар ўртасида жамоавий ката дастури (ўсмирлар)

Text to speech