Ру En O'z
8 Ноябрь 2023 626

Қиличбозларимиз Жаҳон кубоги босқичларида иштирок этишади

Эртадан дунёнинг турли нуқталарида қиличбозлик бўйича катталар ўртасида Жаҳон кубогининг навбатдаги босқич беллашувларига старт берилади. Париж-2024 Олимпиадаси учун рейтинг очколари ўйналадиган мусобақаларда Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ҳам иштирок этишади. Қуйида юртдошларимиз қатнашадиган йўналишлар, манзиллар ва саналар билан танишиб чиқинг:

9-11 ноябрь: Сабля, Жазоир.
Эркаклар: Муса Аймуратов, Шерзод Мамутов
Аёллар: Зайнаб Дайибекова

10-11 ноябрь: Шпага, Швейцария
Эркаклар: Жавоҳирбек Нурматов, Мейирхан Тимуров

10-12 ноябрь: Рапира, Туркия
Эркаклар: Муҳаммад Юсуф Асранов, Жамолиддин Марипжонов, Илёсбек Марипжонов, Иляс Молина, Радмир Семенеев, Улуғбек Усмонов.

Text to speech