Ру En O'z
31 Май 2021 2292

Улар Токиога боришади: Учинчи Олимпиадасига тайёрланаётган Мўминжон Абдуллаев

“Улар Токиога боришади” лойиҳамиз давом этади. Бугун Сизлар билан юнон-рум кураши бўйича терма жамоамиз вакили Мўминжон Абдуллаев ҳақида гаплашамиз.

Мўминжон Рустамович Абдуллаев 1989 йил 24 декабрь куни Самарқанд вилоятида туғилган. Биринчи мураббийи Шароф Маматқулов.

Полвонимиз юнон-рум курашида -130 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилади. Терма жамоамиз таркибидаги дастлабки йирик ютуғи 2010 йилга тўғри келади. Ҳиндистонда ўтган Осиё чемпионатида Абдуллаев 96 кг вазн тоифасида бронза медалига сазовор бўлган эди. Шундан сўнг бир поғона юқори вазнга ўтди ва кичик мослашиш давридан сўнг яна катта муваффақиятларга эриша бошлади. Улар орасида Лондон-2012 Олимпия ўйинларига йўлланма қўлга киритилганини алоҳида айтиб ўтиш мумкин.

Ҳамюртимиз фаолияти давомида 2017 йил Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари, Ислом бирдамлиги ўйинларида кумуш, Нью-Деҳлида ўтган Осиё чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди. 2018 йилги қитъа биринчилигида ҳам кумуш медаль билан юртимизга қайтди. Бироқ ўша йили Индонезияда ўтган Осиё ўйинларида барча рақибларини мағлуб этиб, делегациямиз ҳисобига олтин медални тақдим қилган.

Курашчимиз 2016 йил Рио Олимпиадасида ҳам юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган. Жорий йил Олма-отада ўтган лицензион мусобақа орқали Токио-2020 йўлланмасини қўлга киритди.

Text to speech