Ру En O'z
7 Ноябрь 2023 868

Саблячи йигитларимиз жамоавий дастурда ҳам тенгсиз

Қиличбозлик бўйича ёшлар ўртасида ўтказилган Жаҳон кубогининг навбатдаги босқич беллашувлари ўз якунига етди. Эрон пойтахтида ўтган сабля бўйича йигитлар ўртасидаги беллашувларда ҳам юртдошларимиз ажойиб натижа қайд этишди.

Жамоавий дастурда иштирок этган Исломбек Абдазов, Азизбек Даулетназаров ҳамда Сардор Абдукаримбеков триоси барча рақибларни мағлубиятга учратишга муваффақ бўлди. Чемпионлик учун кечган финал беллашувида йигитларимиз Туркия жамоасини 45:42 ҳисобида доғда қолдиришди. Қайд этиш жоиз, жамоа етакчиси Исломбек Абдазов яккалик босқичида ҳам олтин медални қўлга киритган эди.

Text to speech