Ру En O'z
6 Ноябрь 2023 1023

Ёш каратэчиларимиз Осиё чемпионатини саккизта медаль билан бошлашди

Бугун Қозоғистонда каратэнинг WKF йўналиши бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати старт олди. 8 ноябрга қадар давом этадиган мусобақада қитъамизнинг энг кучли ёш каратэ усталари ўз маҳоратларини намойиш этишяпти.

Мусобақанинг биринчи куни Ўзбекистон терма жамоаси учун омадли ўтди. Унда ҳамюртларимиз 2 та олтин, 1 та кумуш ва 5 та бронза медалларига сазовор бўлишди. Ғолиб ва совриндорлар билан танишинг:

 Олтин медаль:
-54 кг: Моҳинур Тешабоева
-61 кг: Саида Мусахонова

 Кумуш медаль:
-70 кг: Бекзод Зоиров

 Бронза медаль:
-52 кг: Ҳумоюнмирзо Ҳалимов
-57 кг: Исомиддин Каримов
+70 кг: Сардор Баҳромов
-47 кг: Диёра Пўлатова
Абдулазиз Расулов (ката)

Text to speech