Ру En O'z
6 Ноябрь 2023 934

Сувга сакраш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари халқаро мусобақада ғолиб бўлишди

Айни кунларда Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида сувга сакраш бўйича “1st Malaysia Open Diving Championships 2023” мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари олтин медални қўлга киритди.

Эркаклар ўртасида 3 метрли трамплиндан сакраш дастурида ҳамюртларимиз Вячеслав Качанов ва Игорь Мялинлар энг юқори баллни жамғаришга муваффақ бўлишди. Иккинчи ўрин Индонезия вакилларига насиб этган бўлса, мезбонлар кучли учликни якунлаб беришди.

Text to speech