Ру En O'z
6 Ноябрь 2023 841

Қизларимиз жамоавий дастурда ҳам олтин медалларга сазовор бўлишди

Баҳрайннинг Манама шаҳрида қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон кубогининг навбатдаги босқичи якунланди. Қизлар ўртасида кечган беллашувлар Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли ўтди.

Жамоавий дастурда иштирок этган Гулистан Пердибаева, Фернанда Эррера, Наргиза Жаксибаева ҳамда Самира Шокирова квартети барча рақибларни доғда қолдириб, олтин медалларга сазовор бўлди. Ҳамюртларимиз финал беллашувида Болгария жамоасини 45:30 ҳисобида мағлубиятга учратишди.

Эслатиб ўтамиз, яккалик йўналишида кечган баҳсларда Гулистан Пердибаева олтин, Фернанда Эррера эса бронза медалига сазовор бўлган эди.

Text to speech