Ру En O'z
31 Май 2021 2449

Қорақалпоғистонда 5 ташаббус тарғиботи

Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан мамлакатимиз ёшларининг бўш вақтларини унумли ўтказиш, уларни маданият, спорт, илм-фан, санъат соҳаларига бўлган қизиқишларини янада ошириш бўйича 5 муҳим ташаббус ишлаб чиқилган бўлиб, юртимиз бўйлаб унинг тарғибот ишлари жадал олиб борилмоқда. Айниқса, Қорақалпоғистон Республикасидаги ишларни алоҳида таъкидлаб ўтиш мумкин.

Якунига етган ҳафта Республика маркази Нукус шаҳрида ДХХ кубоги, “Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остида мини-футбол, волейбол, баскетбол, енгил атлетика, воркаут ва бошқа бир қатор йўналишларда спорт мусобақалари ташкил этилди. Бу орқали Республика ёшлари орасида спорт тарғиботи янада кенгаймоқда.

Айниқса, Мўйноқ ҳудудига бўлган эътибор ҳар қачонгидан юқори. МОҚ ҳам бу борада ўз ҳиссасини қўшмоқда. Қўмита вакили Мирсардор Алимов ушбу ҳудудга амалга оширган навбатдаги сафари давомида ҳам туман ёшларини оммавий спортга жалб этиш ва уларни жисмоний тарбияга қизиқтириш бўйича қатор амалий ишларни амалга оширди. Мазкур тадбирларда туман ҳокими Ерпўлат Еденбаев ҳам иштирок этиб, спорт Мўйноқ ёшларининг тобора севимли машғулотига айланиб бораётгани, ҳукуматимизнинг бу борадаги эътибори ҳақида гапириб ўтди. Шундан сўнг туман ёшлари учун 50 миллион сўм миқдоридаги спорт анжомлари совға қилинди.

Таъкидлаш жоиз, бу орқали ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, ёзги таътил вақтларида уларни спортга кенг жалб қилиш кўзда тутилган.

Text to speech