3 Ноябрь 2023
889
Тошкент вилоятида тўрткураш бўйича Ўзбекистон кубоги ўтказилди
Тошкент вилоятида замонавий бешкурашнинг тўрткураш йўналиши бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Ўзбекистон кубоги бўлиб ўтди. Баҳслар қиличбозлик, сузиш ва лазер-ран (югуриш ва ўқ отиш) йўналишларида ўтказилди.
Кутилганидек, ёшлар тоифасида кечган беллашувларда ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалчиси Самира Абзалова ғалаба қозонди. Ўсмирлар ўртасида эса Мубина Қодиржонова зафар қучди. Йигитлар тоифасида Аслиддин Бахтиёров ўсмирлар, Дониёр Раҳимов эса ёшлар ўртасида олтин медалларни қўлга киритди.
Якунда энг кўп спортчиси шоҳсупага кўтарилган Андижон вилояти жамоаси бош совринга эга чиқди. Қайд этиш жоиз, ушбу мусобақа янги мавсум олдидан ўз ёш тоифаларида терма жамоага номзод спортчиларни саралаб олиш имкониятини тақдим қилди.