Ёш боксчи қизларимизнинг барчаси шоҳсупага кўтарилишди
Қозоғистон пойтахти мезбонлик қилаётган бокс бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати якунига етиб бормоқда. Айни пайтга келиб, қизлар ўртасидаги беллашувлар ниҳоясига етиб, ғолиб ва совриндорлар аниқланди. Аҳамиятлиси, унда боксчи қизларимизнинг барчаси шоҳсупага кўтарилишди. Ҳамюртларимиз шиддатли баҳслар якунида 3 та олтин, 6 та кумуш ва 3 та бронза, жами 12 та медалга сазовор бўлишди. Ғолиб ва совриндорлар рўйхати:
Олтин медаль:
-52 кг: Зилолахон Юсуфова
-70 кг: Ойша Тоирова
-81 кг: Олтиной Сотимбоева
Кумуш медаль:
-48 кг: Гулсевар Ғаниева
-54 кг: Узукжамол Юнусова
-57 кг: Муштарийбону Иброҳимжонова
-60 кг: Одинахон Исмоилова
-75 кг: Санобар Бозорбоева
+81 кг: Диёраҳон Абдуманнобова
Бронза медаль:
-50 кг: Робияхон Баҳтиёрова
-63 кг: Ситора Баҳодирова
-66 кг: Айсенем Саруарова