Ру En O'z
31 Май 2021 2610

Ўзбек ва қозоқ боксчилари қитъа гегемонлиги учун курашни давом эттиришади

Бугун БААнинг Дубай шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионати ўз якунига етади. Регламентга кўра, ушбу кун доирасида эркаклар ўртасида финал жанглари бўлиб ўтади.

Хабар берганимиздек, 10 вазн тоифасидан 7 та финал ҳамюртларимиз иштирокида кечади. Улардан 4 тасида эса ўзбек ва қозоқ боксчиларининг тўқнашувига гувоҳ бўламиз. Шубҳасиз, улар орасида Баҳодир Жалолов ва Камшибек Конкабаев беллашуви марказий жанг сифатида эътироф этилади.

-49 кг: Нодиржон Мирзаҳмедов – Даниял Сабит (Қозоғистон)
-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров – Амит (Ҳиндистон)
-56 кг: Миразизбек Мирзахалилов – Харку Энх-Амар (Мўғулистон)
-69 кг: Бобоусмон Батуров – Аблайхан Жусупов (Қозоғистон)
-75 кг: Саиджамшид Жаъфаров – Абилхан Аманкул (Қозоғистон)
-81 кг: Дилшодбек Рўзметов – Мейсам Гешлаги (Эрон)
+91 кг: Баҳодир Жалолов – Камшибек Конкабаев (Қозоғистон)

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси йигитларимизга бўлажак жангларда омад ва зафарлар тилаб қолади.

Text to speech