Ру En O'z
31 Октябрь 2023 1030

Таэквондочиларимиз навбатдаги йиғинда

Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларидан сўнг таэквондо WT бўйича Ўзбекистон терма жамоаси яна ўқув-машғулот йиғинларига қайтди. Павел Хан бошчилигидаги терма жамоамиз ассоциация базасида машғулотларни олиб бормоқда.

Мазкур йиғин декабрь ойида Англияда бўлиб ўтадиган якуний Гран-при, қолаверса, Хитой мезбонлик қилувчи лицензион “Катта дубулға” турнирларига тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Режага кўра, ундан аввал ҳамюртларимиз 9-10 ноябрь кунлари WT Президенти кубоги учун Иорданияда ўтадиган G2 таснифидаги турнирда иштирок этишади. Машғулотларда терма жамоанинг асосий ва захира таркиб спортчилари қатнашмоқда.

Text to speech