Ру En O'z
30 Май 2021 1920

Боксчи қизларимиз қитъа чемпионатини 8 та медаль билан якунлашди

БААнинг Дубай шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионатининг аёллар ўртасида финал беллашувлари ўз якунига етди. Ушбу дастурда 6 нафар вакилимиз қитъа чемпионлиги учун рингга чиқди.

Финалчилар орасида Ситора Турдибекова (-57 кг) ўз жангини муваффақиятли ўтказиб, Осиё чемпионлигини қўлга киритишди. Яна 5 нафар вакилимиз эса кумуш медаль билан кифояланди.

Бугун финал натижалари:
-48 кг: Гуласал Султоналиева – Алуа Балкибекова (Қозоғистон) 1:4
-54 кг: Ситора Шогдарова – Дина Жолман (Қозоғистон) 2:3
-57 кг: Ситора Турдибекова – Владислава Кухта (Қозоғистон) 5:0
-69 кг: Навбаҳор Ҳамидова – Валентина Калжова (Қозоғистон) 0:5
-75 кг: Мавлуда Мавлонова – Пура Рани (Ҳиндистон) 0:5
-81 кг: Соҳиба Рўзметова – Фариза Шолтай (Қозоғистон) 0:5

Шу тариқа, боксчи қизларимиз Осиё чемпионатини 1 та олтин, 5 та кумуш ва 2 та бронза, жами 8 та медаль билан якунлашди. Эртага эркаклар ўртасида финал баҳслари бўлиб ўтади.

Text to speech