30 Октябрь 2023
892
Алибек Темиргалиев Осиё чемпионатида совриндор бўлди
Японияда слаломда эшкак эшиш бўйича литсензион Осиё чемпионати ўз якунига етди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 2 та кумуш ва 1 та бронза медалларига сазовор бўлди.
Маълум қилганимиздек, ҳамюртларимиз байдарка ва каноэ слаломларида кечган жамоавий дастурларда кумуш медалларга эга чиқишган эди. Яккалик беллашувларда қатнашган каноэчи Алибек Темиргалиев шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди.
Регламентга кўра, мусобақада фақат ўз йўналишларида ғолиб бўлган спортчиларгина Париж-2024 Олимпиадаси йўлланмасига эга бўлишар эди. Афсуски, ҳамюртларимизнинг натижаси олтин медаль учун камлик қилди.