Ру En O'z
28 Октябрь 2023 1091

Бутунжаҳон дзюдо куни муборак!

28 октябрь санаси ҳар йили Бутунжаҳон дзюдо куни сифатида кенг нишонланади. Бу йилги ушбу байрам Халқаро дзюдо федерацияси томонидан “Дўстингни (дзюдога) олиб кел” шиори остида ўтказилмоқда.

Мазкур спорт тури мамлакатимизда ўзининг янги ривожланиш даврини ўтказмоқда. Сўнгги жаҳон чемпионатлари, Осиё ўйинларида спортчиларимиз қайд этаётган юксак натижалар бунга яққол мисол бўла олади. Хусусан, бир неча кун олдин ниҳоясига етган Ханчжоу-2022 ХIХ ёзги Осиё ўйинларида дзюдочиларимиз Ўзбекистон делегацияси ҳисобига 3 та олтин, 2 та кумуш 4 та бронза медалларини тақдим қилишди. Ишонамизки, Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида ҳам дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ўз солномасида янги саҳифа очади.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ушбу сана муносабати билан мамлакат дзюдо федерацияси, спортчи ва мураббийлар, юртимиздаги катта дзюдо оиласини самимий қутлайди.

Text to speech