Ру En O'z
28 Октябрь 2023 913

Ханчжоу-2022: Асила Мирзаёрова Пара Осиё ўйинларидаги учинчи медалига эга чиқди

Пара-енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Асила Мирзаёрова Хитойда учинчи бор шоҳсупага кўтарилмоқда. Аёллар ўртасида 400 метрга югуриш бўйича Т11 классида иштирок этган юртдошимиз 1:01:37 дақиқа натижа билан бронза медалга сазовор бўлди. Таъкидлаш лозимки, бу унинг жорий Пара Осиё ўйинларидаги учинчи медали ҳисобланади.

Text to speech