Ру En O'z
30 Май 2021 2582

Илҳомжон Турсуналиев 50 ёшда!

Бугун Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги тасарруфидаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти директори Илҳомжон Аҳмедович Турсуналиев 50 йиллик юбилей айёмини нишонламоқда.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ўзбек спортининг ютуқлари йўлида улкан ҳисса қўшиб келаётган, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида юқори малакали кадрларни тайёрлашда, уларнинг малакасини оширишда жонбозлик кўрсатаётган ушбу инсоннинг меҳнатларини қадрлайди. Фурсатдан фойдаланиб, Илҳомжон Турсуналиевни таваллуд айёми билан муборакбод этамиз ва у кишига узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва омад тилаб қоламиз.

Text to speech