Ру En O'z
28 Октябрь 2023 745

Ханчжоу-2022: Ёқутхон Холбекова иккинчи медалига эга чиқди

Пара-енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Ёқутхон Холбекова мазкур Пара Осиё ўйинларида ўзининг иккинчи медалига эга чиқди. Аёллар ўртасида Т12 классида 400 метрга югуриш баҳсларида иштирок этган ҳамюртимиз маррага учинчи бўлиб етиб келди ва делегациямиз ҳисобига навбатдаги бронза медални қўшиб қўйди.

Text to speech