Ру En O'z
27 Октябрь 2023 865

Ханчжоу-2022: Ҳамюртларимиз иккинчи бор шоҳсупани тўла эгаллашди

Пара Осиё ўйинларининг бугунги кунида яна бир эътиборли натижа. Пара-сузиш бўйича 50 метрга эркин усулда сузиш бўйича S13 тоифасида кечган беллашувлар Ўзбекистон терма жамоасининг бенефисига айланди. Боиси, унда барча совринли ўринлар ҳамюртларимизга насиб этди. Баҳсда Ислам Асланов олтин, Музаффар Турсунхўжаев кумуш ва Кирилл Панков бронза медалини қўлга киритишди.

Text to speech