Ру En O'z
26 Октябрь 2023 791

Ханчжоу-2022: Делегациямиз байроқдори навбатдаги олтин медални тақдим қилди

Ушбу Пара Осиё ўйинларида Ўзбекситон делегацияси байроқдори бўлган Нурхон Қурбонова яна бир бор шоҳсупага кўтарилди. Пара-енгил атлетиканинг аёллар ўртасида F54 классида найза улоқтириш баҳсларида иштирок этган ҳамюртимиз 18.95 метр натижа билан Пара Осиё ўйинлари рекордини янгилади ва олтин медалга сазовор бўлди. Эслатиб ўтамиз, у куни кеча ядро улоқтириш дастурида кумуш медаль соҳибига айланган эди.

Text to speech