Ру En O'z
30 Май 2021 2916

Турсуной Жабборова жаҳон чемпионлигини қўлга киритди

Пойтахтимизда оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда. Бироз аввал ҳамюртимиз Турсуной Жабборова -87 кг вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.

Ҳамюртимиз ҳар икки дастур ва икки кураш якунида барча рақибларини сезиларли даражадаги тафовут билан ортда қолдиришга муваффақ бўлди. Спортчимиз даст кўтаришда 111 кг, силтаб кўтаришда эса 133 кг тошни бўйсундира олди. Якунда 244 кг натижа кўрсатган Жабборова энг яқин таъқибчисини 33 кгга ортда қолдирди.

Оғир атлетика бўйича U20 ЖЧ
Қизлар, -87 кг
1. Турсуной Жабборова (Ўзбекистон) – 244 (111+133)кг;
2. Элизабет Оуэнс (АҚШ) – 211 (93+118) кг;
3. Екта Жамали (Эрон) – 208 (98+116)кг.

Дастур якунида МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов ва унинг биринчи ўринбосари Равшан Ирматов Халқаро оғир атлетика федерацияси Бош котиби Муҳаммад Жалуд билан кўришиб, мусобақа таассуротлари ҳақида фикр алмашишди. МОҚ раҳбарияти спортчиларимиз билан ўтган учрашувда ўзларининг самимий тилакларини билдириб ўтди.

Text to speech