Ру En O'z
26 Октябрь 2023 816

Конкур бўйича Ўзбекистон кубоги якунланди

22-25 октябрь кунлари “Universal Horses Stables” от спорти мажмуасида конкур бўйича Ўзбекистон кубоги баҳслари бўлиб ўтди. Мусобақада Тошкент шаҳри, шунингдек, Самарқанд, Фарғона, Андижон, Қашқадарё, Бухоро вилоятларидан ташриф буюрган моҳир чавандозлар ғолиблик учун беллашишди.

Бу йилги кубок баҳслари миллий терма жамоага номзод спортчиларни саралаб олиш имконини тақдим қилди. Якунда ўз йўналишларида энг яхши натижани қайд этган Оқил Собиржонов («А» тоифаси), Мирзоҳид Мусаев («В»), Иброҳим Йўлдошев («D») ва Акбар Шарипов («С») бош совринларни қўлга киритишди.

Text to speech