25 Октябрь 2023
934
Париж спортда допингга қарши кураш бўйича йирик анжуманга мезбонлик қилмоқда
Бугун Париж шаҳридаги UNESCO Бош қароргоҳида Спортда допингга қарши кураш бўйича халқаро Конвенцияга аъзо давлатларнинг IX Сессияси бошланди. 27 октябрга қадар давом этадиган ушбу тадбирда Ўзбекистон номидан мамлакат Миллий антидопинг агентлиги директори Абдушукур Садиков қатнашяпти.
Мазкур Сессияда кўриб чиқиладиган асосий масалалардан бири Конвенцияга бир қатор муҳим ўзгартириш ва қўшимчаларни киритишдир. Шунингдек, унда белгиланган вазифаларнинг мамлакатларда амалга оширилиши юзасидан мониторинг натижаларини таҳлил қилиш, Конвенцияга аъзо мамлакатларда спортда допингга қарши кураш бўйича ишларни янада қатъийлаштириш, халқаро ва миллий қонунчилик нормаларини такомиллаштириш бўйича таклифлар илгари сурилади.