Шоҳсупани яна ўзбек чавандозлари тўлдиришди
Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида от спортининг конкур йўналиши бўйича «FEI Jumping CSIO1 -W Worid Cup Eurasian League» ва « FEI Jumping Nations Cup» халқаро мусобақаси давом этади. Турнирнинг навбатдаги куни ҳам терма жамоамиз учун омадли ўтди.
Ўзбекистон, Россия , Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон каби мамлакат вакиллари иштирок этаётган турнирнинг галдаги дастурида чавандозлар 130 см баландликдаги тўсиқдан ошиб ўтиш бўйича беллашишди. Аҳамиятлиси, мазкур йўналишда ҳам шоҳсупанинг барча ўринлари терма жамоамиз вакилларига насиб этди. Қайд этиш жоиз, биринчи ўринни “Этос” лақабли тулпорда иштирок этган Ўзбекистон йилқичилик ва от спорт федерацияси раиси Баҳромжон Газиев эгаллади.
1. Баҳромжон Газиев (Ўзбекистон) – “Этос” (от лақаби)
2. Саидамирхон Турғунбаев (Ўзбекистон) – “Кастания”
3. Аъзам Толиббоев (Ўзбекистон) – “Леди”