Ру En O'z
30 Май 2021 2505

46 ёшни қарши олаётган Оксана Чусовитина ҳамда Абдулла Азимов Жаҳон кубоги совриндори бўлишди

Болгариянинг Варна шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича жаҳон кубоги баҳслари бўлиб ўтмоқда. Токио-2020 Олимпия ўйинларига тайёргарлик вазифасини ўтаб берувчи мазкур мусобақада терма жамоамиз вакиллари ҳам совриндорлар қаторидан жой олишди.

Келаси ой 46 ёшни қарши оладиган афсонавий спортчимиз Оксана Чусовитина ўзининг севимли таяниб сакраш машқида бронза медалига сазовор бўлди. Терма жамоамизнинг яна бир иқтидорли вакилларидан бири Абдулла Азимов эса спорт отида бажарилган машқ якунида шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди.

Шу тариқа терма жамоамиз ҳисобида 2 та бронза медали мавжуд. Жаҳон кубогининг мазкур босқичи бугун якунига етади.

Text to speech