Ру En O'z
24 Октябрь 2023 1315

Бир гуруҳ спорт фидойилари I даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланишди

Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси ҳамда Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши ўзаро ҳамкорликда кўплаб хайрли ишларни амалга ошириб келмоқда. Олимпия шон-шуҳрати музейида бир гуруҳ спортимиз фахрийларига I даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони топширилди.

Мазкур тадбирда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг ўринбосари Дурдона Раҳимова, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов, “Нуроний” жамғармаси раисининг ўринбосари Шароф Убайдуллаев, мамлакат спорт фахрийлари кенгаши раиси Баҳодир Махситов иштирок этишди. Тадбирда сўз олган расмийлар давлатимиз томонидан аҳолининг ҳар бир қатлами, хусусан, фахрийларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик ҳақида алоҳида тўхталиб ўтишди.

Жамғарма Васийлик кенгашининг қарори билан қарори билан узоқ йиллар юртимиз спортининг ривожига ҳисса қўшган Лев Югай, Анвар Авазхўжаев, Шуҳрат Нажимов, Баҳодир Билолов, Александр Истомин, Вячеслав Солохо, Клара Шокиржонова, Владимир Пятаев, Ринат Юнусов, Бахтиёр Ражабов, Азим Алимовлар I даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланишди. Ўз ўрнида, фахрийларимиз давлатимиз томонидан кўрсатилган ушбу эҳтиромдан мамнун эканликларини билдириб, юртимиз фаровонлиги учун қўлларини дуога очишди.

Text to speech