Ру En O'z
24 Октябрь 2023 707

Регбчиларимиз халқаро мусобақага тайёрланишмоқда

3-4 ноябрь кунлари Қатарнинг Доха шаҳрида регби-7 бўйича “Asia Rugby Sevens Trophy” мусобақаси бўлиб ўтади. Эркаклар ва аёллар ўртасида ташкил этиладиган мазкур турнирда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам қатнашади. Ҳозирда унда иштирок этадиган терма жамоаларимиз ўқув-машғулот йиғинини олиб бормоқда.

19 октябрда бошланган йиғин 31 октябрда якунига етади. Машғулотлар Тошкент вилоятидаги “Янгиобод спорт базаси”да олиб борилмоқда. Машғулотларда Д.Куликов бошчилигидаги терма жамоа мураббийлари техник-тактик ҳаракатлар, турли комбинациялар устида ишлашмоқда.

Text to speech