Ру En O'z
24 Октябрь 2023 817

Пара-каноэчиларимиз дебют Пара Осиё ўйинларида тенгсиз бўлишди

Ханчжоу-2022 Пара Осиё ўйинларида пара-каноэ мусобақалари якунланди. Эътиборлиси, мазкур дастурда илк бор иштирок этган Ўзбекистон пара-каноэ терма жамоасининг барча 6 нафар аъзоси олтин медалга сазовор бўлди. 100 фоизлик натижа қайд этган термамиз ушбу йўналишда умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади. Ҳамюртларимиз совринли ўринлар учун курашда Эрон ва Хитой термаларини ортда қолдиришди.

 Олтин медаль соҳиблари:
VL3: Шаҳзода Мамадалиева
VL2: Ирода Рустамова
KL2: Азизбек Абдулҳабибов
KL3: Ҳасан Қўлдашев
KL3: Шахноза Мирзаева
VL3: Ҳайтмурод Шерқўзиев

Text to speech