Ру En O'z
30 Май 2021 2424

Ўзбекистон очиқ чемпионати якунланди

Пойтахтимизда ўтказилган енгил атлетика бўйича Ўзбекистон очиқ чемпионати ўз якунига етди. Халқаро мақомга эга ушбу мусобақада атлетлар Токио-2020 нормативларини бажариш орқали Олимпия ўйинларига йўлланма олиш имкониятига эга эдилар. Шу боис беллашувлар шиддатли руҳда ўтди.

Кечаги баҳсларда Сафина Садуллаева баландликка сакраш бўйича Токио-2020 нормативини бажариши кўплаб спортчиларимизни руҳлантирди, дейиш мумкин. Бугунги баҳсларда Руслан Курбанов, Суҳроб Хўжаев, Екатерина Воронина каби ҳамюртларимиз ҳам ана шундай марра сари дадил ҳаракат қилишди. Ҳамюртларимиз ўз йўналишларида нормативлар учун жуда яқин келишди. Бунинг эвазига улар жаҳон рейтингида ўз ўринларини янада мустаҳкамлаб олишди дейиш мумкин.

Мусобақа доирасида МОҚ раҳбари терма жамоа ва барча вилоятлардаги мураббийлар штаби билан суҳбатлашди. Унда мавжуд муаммо ва таклифлар тингланиб, келгуси режалар белгилаб олинди.

Якуний натижалар билан ушбу ҳавола орқали танишасиз: 

https://uzathletics.uz/news/news_post/prizery-sorevnovanij-3

Text to speech