Ру En O'z
23 Октябрь 2023 987

Футболчи қизларимиз муҳим мусобақага тайёрланишмоқда

26 октябрь – 1 ноябрь кунлари Осиё минтақасида аёллар футболи бўйича Париж-2024 Олимпиадасига йўлланма берувчи саралаш мусобақасининг иккинчи босқич беллашувлари бўлиб ўтади. Тошкент шаҳри «С» гуруҳидан ўрин олган ўйинларга мезбонлик қилади. Айни пайтда Мидори Хонда бошчилигидаги Ўзбекистон аёллар терма жамоаси пойтахтимизда тайёргарликнинг сўнгги қисмини олиб бормоқда.

Маълумот учун, мазкур босқичда ҳар бир гуруҳдан (3 та гуруҳ) биринчи ўринни олган жамоалар, шунингдек, учала гуруҳда энг яхши натижа қайд этган 1 та иккинчи ўрин соҳиби ҳал қилувчи даврага йўл олади. Илк иштирокидаёқ Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида ярим финалгача етиб борган қизларимизнинг тайёргарлиги ушбу баҳсларга қаратилган. Жамоамизнинг тақвими қуйидагича:

26 октябрь: Ўзбекистон – Вьетнам 
29 октябрь: Ўзбекистон – Япония 
1 ноябрь: Ўзбекистон – Ҳиндистон

Text to speech