23 Октябрь 2023
798
Ханчжоу-2022: Темур Гиязов икки карра Пара Осиё ўйинлари совриндори
Пара-енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Темур Гиязов иккинчи бор Пара Осиё ўйинларида шоҳсупага кўтарилмоқда. Эркаклар ўртасида Т64 классида баландликка сакраш баҳсларида қатнашган ҳамюртимиз роппа-роса 2 метр натижа билан кумуш медалга сазовор бўлди. Эслатиб ўтамиз, ҳамюртимиз 2018 йилги Пара Осиё ўйинларида ушбу дастурда олтин медалга эгалик қилган эди.