Ру En O'z
23 Октябрь 2023 749

Ханчжоу-2022: Ўзбекистон делегацияси Пара Осиё ўйинларини муваффақиятли бошлади

Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида IV Пара Осиё ўйинлари старт олди. Ўзбекистон делегацияси мусобақанинг биринчи кунини муваффақиятли бошлади. Пара-каноэ баҳсларида ҳамюртларимиз Шаҳзода Мамадалиева (VL3), Иродахон Рустамова (VL2) ҳамда Азизбек Абдулҳабибов (KL2) ўз дастурларида олтин медалларни қўлга киритишди.

Айни пайтда пара-енгил атлетика баҳсларида медаллар ўйналмоқда. Ҳамюртимиз Сарвар Азимов F32 классида кечган клаб улоқтириш баҳсида 39.13 метр билан бронза медалига сазовор бўлди.

Text to speech