Ру En O'z
22 Октябрь 2023 818

Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон кубоги бошланди

Бугун Чирчиқда оғир атлетика бўйича катталар ва ёшлар (U-20) ўртасида Ўзбекистон кубоги баҳслари бошланди. 29 октябрга қадар давом этадиган мусобақада Республикамизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган 200 нафарга яқин спортчи ғолиблик учун беллашади.

Бу йилги кубок баҳсларининг иштирокчилари рўйхатида Руслан Нурудинов, Рустам Жангабаев, Достон Ёқубов, Сарвар Зафаржонов, Суннатилла Ўсаров, Қурбонмурод Намозов, Нигора Абдуллаева, Турсуной Жабборова каби терма жамоа етакчиларининг номларини учратиш мумкин. Мазкур турнир мураббийлар штаби учун асосий терма жамоага номзод захира таркибини кўздан кечириб олиш, вилоятлардаги иқтидорли ёшларни селекция қилиш имконини тақдим этади.

Text to speech