Ру En O'z
21 Октябрь 2023 862

Қиличбозларимиз Истанбулда

21-22 октябрь кунлари Туркияда қиличбозлик бўйича «Satellite» таснифига кирувчи навбатдаги мусобақа бўлиб ўтади. Истанбул шаҳри мезбонлик қиладиган турнирда рапира ва сабля бўйича яккалик баҳслари ташкил этилади ва унда Париж-2024 Олимпиадаси учун рейтинг очколари ўйналади.

Дастурга кўра, бугун саблячилар ўртасида ғолиб ва совриндорлар аниқланади. Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан Муса Аймуратов ҳамда Шерзод Мамутов жанг қилишади. Эртага рапира қуролида кечадиган беллашувларда Умида Илясова юртимиз шарафини ҳимоя қилади.

Text to speech