Ру En O'z
21 Октябрь 2023 593

Қадринг баланд бўлсин, она тилим!

Бугун 21 октябрь – ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кунга 34 йил тўлди. 1989 йилнинг айнан ушбу санасида она тилимиз ўзининг янги ривожланиш даврини бошлади. Бугун мазкур сана Республикамизнинг барча ташкилотларида ўзгача руҳда қарши олинмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида ҳам.

“Минг йиллар давомида сайқал топиб, ота-боболаримиздан мерос бўлиб келган она тилимиз ҳаётимизнинг ажралмас бўлаги бўлиб улгурган. Бугун биз, ўзбек спортининг оиласи сифатида жонажон тилимизнинг янада равнақ топиши, унинг дунё бўйлаб кенг ёйилиши йўлида катта ҳажмдаги ишларни амалга оширмоқдамиз. Миллий ғуруримизга айланган кураш спортининг ўзбек тилидаги атамалари жаҳон ареналарида, хусусан, Осиё ўйинларида ҳам янграмоқда. Бундан барчамиз ғурур ва ифтихор ҳиссини туймоқдамиз. Фурсатдан фойдаланиб, бугунги тарихий кун билан барча ҳамюртларимизни мамлакатимиздаги Олимпия ҳаракати иштирокчилари номидан самимий табриклаб қоламиз. Қадринг баланд бўлсин, она тилим!”.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раҳбарияти

Text to speech