Ру En O'z
29 Май 2021 2321

Улар Токиога боришади: Қорақалпоқ гавҳари Зайнаб Дайибекова

“Улар Токиога боришади” саҳифамизни давом эттирамиз. Бугун сизлар билан Токио-2020 Олимпия ўйинларида иштирок этадиган энг ёш спортчиларимиздан бири, қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Олимпиада лицензиати, Зайнаб Дайибекова ҳақида гаплашамиз.

Зайнаб Казбековна Дайибекова 2002 йил 19 ноябрь куни Қорақалпоғистон Республикасида туғилган. 2015 йилдан қиличбозлик билан шуғулланиб келади. Биринчи мураббийи Даурбек Жиeрмуратов.

2015 йил ўтган Республика чемпионатида 3-ўринни эгаллади. Бу унинг мазкур спортдаги илк катта муваффақияти бўлди. 2016 йилдан Миллий терма жамоа таркибига қабул қилинди.

2017 йилга келиб мамлакат чемпионатида катталар тоифасида ҳам чемпионликка сазовор бўлди. Халқаро ареналардаги ютуғи эса 2018 йилга тўғри келади. БААда ўтган Осиё чемпионатида Дайибекова жамоавий йўналишда бронза медалига эга чиқди.

2018 йил Тошкентда ўтган ёшлар ўртасида Жаҳон кубогида учинчи ўринни қўлга киритди. Келгуси йил пойтахтимизда ўтган мазкур мусобақада эса чемпионликни тантана қилди. Шундан сўнг Халқаро тоифадаги спорт устаси даражасига эришди.

Жорий йилнинг апрель ойида Тошкентда ўтган Осиё-Океания лицензион мусобақасидаги ғалабаси орқали Токио-2020 Олимпия ўйинларига йўлланма олган.

Text to speech