Ру En O'z
20 Октябрь 2023 962

Спортчиларимиз Бутунжаҳон жанговар спорт ўйинларида иштирок этишади

Бугун Саудия Арабистонининг Ар Риёд шаҳрида Бутунжаҳон жанговар спорт ўйинлари старт олди. 30 октябрга қадар давом этадиган мусобақада дунёнинг 124 мамлакатидан ташриф буюрган 1600 нафарга яқин спортчи медаллар учун кураш олиб боради.

Хусусан, Ўзбекистон делегацияси ҳам мазкур мусобақада қатнашади. Ҳамюртларимиз 8 спорт турида (дзюдо, француз бокси, самбо, кикбоксинг, белбоғли кураш, ушу, панкратион ва греплинг) 40 нафардан ортиқ атлет билан мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилиши кутилмоқда. Мусобақа тафсилотлари ва ҳамюртларимизнинг ундаги чиқишларини «Спорт» телеканали орқали кузатиб боришингиз мумкин.

Text to speech