Ру En O'z
20 Октябрь 2023 933

Каратэчиларимиз жаҳон чемпионатига йўл олишди

24-29 октябрь кунлари Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида каратэнинг WKF йўналиши бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Унда иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоаси бугун тонгда Венгрияга йўл олди. Таркибда Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари чемпиони Севинч Раҳимова, шунингдек, бошқа бир қатор тажрибали спортчиларни кўриш мумкин. Тўлиқ таркиб қуйидагича:

Эркаклар:
-60 кг: Сардор Рўзимуродов
-67 кг: Садриддин Сайматов
-75 кг: Қувончбек Муҳаммадиев
-84 кг: Алисултон Ҳожиев
+84 кг: Исломбек Исматиллаев

Аёллар:
-50 кг: Шаҳризода Исматиллаева
-55 кг: Севинч Раҳимова
-61 кг: Зулхумор Турсуналиева
-68 кг: Бону Эгамбердиева
+68 кг: Моҳларойим Ҳакимжонова

Text to speech