Ру En O'z
19 Октябрь 2023 919

От йўрттириш бўйича Ўзбекистон кубогида ғолиблар аниқланди

17-19 октябрь кунлари пойтахтимизда от йўрттириш бўйича Ўзбекистон кубоги баҳслари бўлиб ўтди. Республика олий спорт маҳорати мактаби базасида ўтган мусобақада мамлакатимизнинг турли чеккаларидан ташриф буюрган чавандозлар ўз маҳоратларини намойиш этишди.

Қайд этиш жоиз, ушбу йўналиш Олимпия ўйинлари дастуридан олган. Мазкур мусобақа мураббийлар штаби учун терма жамоанинг асосий таркибига номзод иқтидорли ёшларни саралаб олиш имконини тақдим қилди. Ўзбекистон кубогининг ғолиб ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан тақдирланишди.

Text to speech